Очиқ маълумотлар

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси очиқ маълумотлар

Вилоятда 1255 та (1247 та 11 йиллик мактаб, 8 та махсус мактаб-интернати) мактабларда, 56 370 нафар ўқитувчилар бўлиб, уларнинг 34 428 нафари (61,1%) аёллар ҳисобланади.

Ўқитувчиларнинг 47 552 нафари (84,4%) олий маълумотли, 1 893 нафари (3,4%) тугалланмаган олий ва 6 925 нафари (12,3%) ўрта махсус маълумотли.

Ўқитувчиларни сифат таркиби бўйича қаралганда,
56 370 нафар ўқитувчилардан 2,3 фоизи (1278 нафари) олий тоифали, 9,0 фоизи (5046 нафари) I-тоифали, 23,9 фоизи (13 344 нафари) II-тоифали ва 49,0 фоизи (27 379 нафари) мутахассис ўқитувчилардир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарорига асосан аттестация педагог кадрлар учун ҳар беш йилда бир марта ёки педагогларимизнинг ёзма аризаларига биноан навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

2021 йил 13 февраль ҳолатига  аттестация жараёнига 14903 нафар талабгорлар жалб қилинди. Жумладан: Олий малака тоифаси - 158 нафар; биринчи малака тоифаси - 1913 нафар; иккинчи малака тоифаси - 5917 нафар; мутахассис малака тоифасига  - 6915 нафар.

Жорий йилда олий малака тоифасидаги ўқитувчилар салмоғини                   2,3 фоиздан 4 фоизга, биринчи малака тоифаси 9 фоиздан 12 фоизга, иккинчи малака тоифаси 23 фоиздан 32 фоизга кўтариш режалаштирилди.

Вилоят бўйича 476 нафар фан ўқитувчиларига, жумладан, математика, информатика, физика, кимё,  биология, рус ва инглиз тиллари билан боғлиқ мутахассисларга эҳтиёж бор. Мусиқа ва бошланғич таълим йўналишида ҳам ўнлаб малакали педагог-ходимларга эҳтиёжимиз бор. Шундан Ургут туманида 180 нафар ва Пастдарғом туманида 131 нафар қайд этилган фанлардан малакали ўқитувчилар зарур.

Ушбу эхтиёжларни қоплаш мақсадида вилоятдаги педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган маҳаллий ёшларни ишга жалб қилиш бўйича олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг ўзида олий таълим муассасаларининг 1893 нафар битирувчилари таълим муассасаларига иш сўраб мурожаат қилган. Ушбу битирувчилар ҳозирги кунда ўриндошлик асосида ўз фаолиятларини олиб боришмоқда.

2020-2021 ўқув йилида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан ва Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтидан жами 1441 битирувчи ишга жойлаштирилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорининг 3-иловаси 34-бандида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида узоқ ва тоғли туманларда жойлашган таълим муассасалрида педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун мақсадли қабул бўйича 8 та туман (шаҳар)лардаги 49 та мактабларда
232 та эҳтиёжларни қоплаш мақсадида, 2020-2021 ўқув йилида мақсадли қабул учун ажратилган квота бўйича СамДУга 123 нафар ва СамДЧТИга 32 нафар мактаб битирувчилари ОТМ ўқишга кирган. Ушбу 1 курс талабалари билан 4 томонлама шартномалар имзоланиб, келгусида юқоридаги эҳтиёжларни қоплаш режалаштирилган.

 

Самарқанд вилоят халқ таълими тизимида 146 нафар методистлари штатлари мавжуд бўлиб бугунги кунда 144 нафари методист фаолият юритмоқда.

Республика миқиёсида фан ўқитувчилари томонидан 2 та инглиз тили, 1 та она тили ва адабиёт фанидан методик қўлланмалар ва диктантлар тўплами оммалаштирилди.

Бошқарма фан методистлари томонидан вилоят миқёсида 26 та (Бошланғич таълимда 4 та, она тили ва адабиёт фани 3 та, рус тили фани 3 та, Инглиз тили 4 та, Аниқ фанлар 3 та, Табиий фанлар 5 та, Ижтимоий-гуманитар фанлар 3 та,  Амалий фанлар 4 та) услубий тавсиялар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ва барча умумтаълим мактабларига етказилди.

 

Халқ таълими вазирлиги томонидан узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш бўйича буйруқ қабул қилинди (183-буйруқ, 13.08.2020й.)

Унга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан:

- халқ таълими тизимидаги 9 та услубий органлардан самарасиз бўлган 4 та услубий органлар фаолияти якунланди;

- Умумий ўрта таълим мактабларидаги фан йўналишлари бўйича метод бирлашмаларнинг ҳужжатлари сони 6 тадан 3 тага қисқартирилди

- йиллик иш режа;

- йиғилиш баённомаси;

- йиллик ҳисоботи;

- тизимдаги фан методистларининг амалдаги 24 та меъёрий ҳужжатлари 6 тага туширилди:

- иш режа (йиллик);

- ҳисобот (ярим йиллик (6 ойлик) ва йиллик);

- услубий тавсиялар (методист томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар);

- тадбирлар жилди (бириктирилган фани бўйича таълим-тарбияни ривожлантиришга, сифатини оширишга оид турли ўқув-семинарлар, мусобақалар, кўрик-танловлар ўтказилади). Жилдда бўладиган ҳужжатлар: тадбир дастури, услубий тарқатма материаллардан нусха (агар бўлса), тадбир ҳақида маълумот;

- фан ўқитувчилари тўғрисида маълумотлар (бириктирилган фан ўқитувчилари рўйхати, уларнинг исми шарифи, маълумоти, тоифаси, мутахассислиги, иш жойи, малака оширган йили ва ҳоказо);

- илғор иш тажриба жилди. Жилдда бўладиган ҳужжатлар: иш тажрибаси оммалаштирилган педагогнинг маълумотномаси (объективкаси), унинг ютуқлари ҳақида маълумот, методик кенгаш баённомаси нусхаси;

- умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиладиган фан ойликлари ва ўқитувчиларнинг метод кунлари қайта кўриб чиқилиб, белгиланди;

- умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди.

Умумий ўрта таълим мактабларидаги услубий-бошқарув органлар сони 3 тадан 2 тага камайтирилди.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида фақатгина фан метод бирлашмалари ва педагогика кенгаши фаолият кўрсатмоқда.

Эндиликда, метод бирлашмалар ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фан ўқитувчиларига методик ёрдамни ташкил этиш, тегишли ўқув фанларини ўқитиш услубларини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишига кўмаклашиш билан шуғулланади.

 

АКТ йўналишида олиб борилаётган ишлар хусусида. вилоятдаги 1257 та умумий ўрта таълим мактабларининг 1155 таси юқори тезликдаги интернет тармоғи етиб борган, 928 таси охирловчи қурилмалар ўрнатилиб интернетга уланган ҳамда 245 та мактабга синов тариқасида “Электрон кундалик” тизими жорий этилди ва ҳозирги кунда тизимдан фойдаланилмоқда.

 

Қурилиш-таъмирлаш йўналишида 2020 йилда  вилоят халқ таълими тизимида 1 та янги қурилиш, 20 та реконструкция ва 10 та мукаммал  таъмирлаш ишлари бажарилди, жами қиймати 93 млярд 165 млн сўмлик ишлар бажарилди.

2020 йил Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятдаги 6 та умумтаълим мактабларида реконструкция, 16 та мактабларда мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиш белигиланиб, жами 57 млярд 018 млн сўмлик ишлар амалга оширилди.

2020 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туманлардаги 8 та мактаб филиаллари реконструкция қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасинининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сонли қарорига асосан вилоятда 2021 йилда 2 та янги мактаб қурилиши, 19 та мактабларни реконструкция қилиш ва 17 та мактабларни мукаммал таъмирлаш белгиланди ва ушбу ишларини амалга ошириш учун жами 174,111 млрд. сўм маблағ ажратилди. Ҳозирда ушбу объектларни лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва эълон қўйиш ишлари амалга оширилди.

Ўтказилаётган сайёр қабуллардаги фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмунига эътибор берадиган бўлсак, мактабларни таъмирлаш, реконструкция ишларини олиб боришга бўлган эҳтиёж масаласи энг кўп келиб тушади.

Кўряпмизки, ижтимоий тармоқларда ҳам айнан таъмирга муҳтож мактабларимизни суратга ёки видеога олиб, интернетга жойлаштириш ҳолатлари кўп кузатиляпти. Бу яхши ва тизимда жамоатчилик назоратини ўрнатиш учун жуда муҳим. Лекин бу каби муаммолар давлатимиз раҳбарининг ҳам, тизимдаги барча мутасаддиларимизнинг эътибор марказида. Ҳақиқат шуки, бундай йирик ишларни бир-икки йилда бажариб бўлмайди ва бунинг имкони ҳам йўқ. Келинг, аниқ рақамларга тўхталиб ўтсак: бугунги кунда

161 та мактаб реконструкцияга муҳтож

153 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтож

8 та янги мактаб қурилиши керак.

Бу қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўзига  1 трлн 482 млрд сўм маблағ зарур.

408 та мактабда спорт зал йўқ, (742 млрд 800 минг сўм зарур)

804 та фаоллар залига эҳтиёж бор, (691 млрд 864 млн сўм зарур)

 

Вилоятдаги 185 та мактаб филиалларининг 83 таси таъмирталаб аҳволда. Жумладан, Қўшработ туманида 31 та, Каттақўрғон туманида 11 та, Жомбой, Нуробод ва Пайариқ туманларида 7 тадан, Булунғурда 6 та, Оқдарёда 4 та, Иштихон ва Ургут туманларида 3 тадан, Пастдарғомда 2 та, Пахтачи ва Самарқанд туманларида 1 тадан мактаб филиаллари реконструкция ва мукаммал таъмирлашга муҳтож ҳисобланади.

Бундан ташқари, мактабларни атрофини ўраш, ичимлик суви билан таъминлаш, мактаб филиалларини таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар бор.

Агар онгли равишда ўйлаб қарасак, бу каби бунёдкорлик ишларини олиб бориш учун нафақат йиллар керак, балки йирик миқдордаги маблағлар ҳам зарур. Ва, албатта, бу каби мактабларимиз ҳам босқичма-босқич давлат дастурларига киритилиб, замонавий ва қулай имкониятларга, шароитларга эга бўлади.

Соҳада ечимини кутиб турган муаммоларимиз кўп. Қувонарлиси уларни бартараф этиш учун барча маҳаллий ҳокимликлар, секторларимиз, ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоатчилик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ўзининг кўмагини аямаяпти.

Халқ таълими тизими олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигига эришиш, тизимда эскича ёндашув ва масъулиятсизликдан воз кечиб, “Сифат, Адолат, Шаффофлик” шиори остида бирлашиб ҳаракат қиляпмиз.

Айни пайтда ўқитувчиларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг касбий фаолияти давомидаги турли тўсиқларни олдини олиш бўйича Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати, шунингдек, тизимда бюджет маблағларини тўғри йўналтириш, талон-тарожлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими ҳам фаолият олиб бормоқда. Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари орқали уларга мурожаат қилиш бўйича қатор эълонлар жойлаштириб борилмоқда.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғининг телеграмдаги Боти (@zshodiyeva_bot) ҳам ишга туширилди. Биз фуқароларнинг ҳар бир таклифлари, мурожаатларини қабул қилишга тайёрмиз ва бу тизимда мавжуд муаммоларга барҳам бериш ва ҳамкорликда кўплаб ютуқларга эришишнинг муҳим омилидир.

 

Умумтаълим мактабларида синф раҳбарлари ва мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг фаолиятини такомиллаштириш ва таълим муассасасида тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тасдиқланган янги низомларга кўра ушбу лавозим вакиллари томонидан юритиладиган ҳужжатларнинг сони кескин камайтирилди.

  Ҳусусан, ортиқча ҳисоботларни қисқартириш ҳамда қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида синф раҳбарлари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 10 тадан 2 тага, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан шу кунга қадар юритиб келинаётган ҳужжатларнинг сони 19 тадан 4 тага қисқартирилди.

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган синф раҳбарлари учун қўшимча тўловлар 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб 1,5 бароварга оширилди. Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида 5-синфдан бошлаб ягона синф раҳбари фаолиятини ташкил этиш ҳақида”ги 41-сонли буйруғига асосан умумтаълим мактабларида 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарини бириктириш тизими жорий этилди.

  Таъкидлаш жоизки, айнан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбари томонидан мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатиш, ёд ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, турли ҳил ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш орқали ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли банд этиш каби вазифалар амалга оширилади.

  Ҳамкор ва мутасадди ташкилот ҳамда идоралар билан биргаликда 1255 та умумтаълим мактабларига янги жорий этилаётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига бириктириш бўйича вилоятимизнинг таниқли шоир, ёзувчи, ижодкор, журналистлари ҳамда нафақага чиққан она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари рўйхатлари шакллантирилди.

  Мазкур лавозим эгаларининг асосий вазифалари сифатида:

аввало, бадиий адабиёт орқали ўқувчилар қалбида миллий руҳ, ватанпарварлик, миллатпарварлик туйғуларини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантириш, ижодий қобилиятга эга бўлган ўқувчиларни аниқлаш, саралаш, улар учун ижодий тўгараклар ташкил этиш ҳамда режа асосида маҳорат сабоқларини олиб бориш;

ижодий учрашувлар ўтказиш, ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара дурдоналарини тарғиб қилиш орқали ўқувчи-ёшлар онгида умуминсоний ва миллий қадриятларни шакллантириш, ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш бўйича мунтазам равишда иш олиб бориш;

бадиий адабиёт, ижодий жараёнларга қизиқтириш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож, тарбияси оғир болаларнинг маънавий-руҳий ҳолатини яхшилашга ёрдам беришга қаратилган.

  Вилоятда фаолият олиб бораётган 1730 нафар умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини ҳудудий туман(шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашлари билан ҳамкорликда ташкил этиш бўйича алоҳида тизим жорий этилди.

  Мазкур тизимга мувофиқ жорий йилнинг 1 январидан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарини лавозимга тайинлаш туман (шаҳар) маънавият-маърифат маркази тавсиясига асосан амалга оширилади ҳамда йил якуни бўйича туман (шаҳар) маънавият-маърифат кенгашига ҳисобот бериши ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига баҳо бериб борилиши йўлга қўйилди.